locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европанинг уч клуби Леауга қизиқмоқда

"Милан" ҳам португалиялик ҳужумчи билан хайрлашмоқчи
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европанинг уч клуби Леауга қизиқмоқда
Фото: Getty Images

“Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леау тез орада жамоани ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли португалиялик футболчи хизматига “Челси”, “МЮ” ва “Бавария” жамоалари қизиқмоқда.

“Милан” ҳам Леуани қўйиб юборишга тайёр. Футболчининг трансфер баҳоси 75 млн еврони ташкил этмоқда.

Леау якунланган мавсумда “Милан” сафида барча турнирларда 50та ўйинда 12та гол урди ва 13та ассистни қайд этган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг