Европанинг уч клуби Грилиш учун даъвогар
Фото: Getty Images
"Манчестер Сити" вингери Жек Грилиш фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатди.
Манбага кўра, 29 ёшли англиялик футболчига "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда. "Сити" футболчини 46 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Грилиш ўтган мавсум "шаҳарликлар" либосида 32 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 28 млн еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист