locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европанинг уч клуби Эмилиано Мартинес учун курашмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европанинг уч клуби Эмилиано Мартинес учун курашмоқда
Фото: Getty Images

“Астон Вилла” дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

DSports нашри хабарига кўра, 32 ёшли аргентиналик посбон хизматига “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Атлетико” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Мартинес “Астон Вилла”ни тарк этишга қарор қилган. Унга Саудиядан таклиф бўлишига қарамай, унинг ўзи Европада қолишни истамоқда.

Ўтган мавсумда Эмилиано бирмингеммликлар сафида 52 та ўйинда 61 та гол ўтказиб юборган. 15 та ўйинда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди. Футболчининг клуб билан битими 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг