locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европанинг топ икки клуби Олисе учун курашмоқда

2025/2026 йилги мавсумда Майкл Олисе 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европанинг топ икки клуби Олисе учун курашмоқда
ФОТО: Getty images

Инсайдер Кристиан Фальк ўз сайтида «Бавария»нинг вингери Майкл Олисега топ-клублар томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот билан ўртоқлашди.

Манбага кўра, Олисе «Реал» ва «Манчестер Сити»нинг диққат марказида турибди. Шу билан бирга, «Бавария» 24 ёшли Олисени тарк этиш ниятида эмаслиги таъкидланди.

Амалдаги шартнома 24 ёшли футболчини Мюнхен клуби билан 2029 йил ўрталаригача боғлаб туради.

2025/2026 йилги мавсумда Майкл Олисе 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 14 та аниқ голли узатма билан жамоадошларини қувонтирди. «Бавария» Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си тўққиз очко орқада бормоқда

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг