Европанинг етти клуби Эрик Гарсияга қизиқмоқда
“Барселона” ҳимоячиси Эрик Гарсия қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. 25 ёшли испаниялик футболчига “Тоттенҳэм”, “Астон Вилла”, “Ньюкасл”, ПСЖ, “Рома”, “Интер” ва “Комо” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
“Барселона” Гарсияни сотишга шошилмаяпти. Бироқ клубга 50–55 миллион евро атрофида таклиф тушса, каталонияликлар музокараларни бошлашга тайёр бўлиши мумкин.
Жорий Ла Лига мавсумида Гарсия учта учрашувда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади. Ҳимоячининг бир нечта позицияда ҳаракат қила олиши унга Европанинг турли чемпионатларидаги клублар томонидан қизиқиш бўлишига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, Эрик Гарсия “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилда “Манчестер Сити” академиясига ўтган, 2021 йилда эса “Барселона”га қайтган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.