locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европанинг 5 та топ клуби Мурилло учун қизиқиш билдирмоқда

Жорий мавсумда ҳимоячи клуб учун 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европанинг 5 та топ клуби Мурилло учун қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

«Ноттингем Форест»нинг 23 ёшли ҳимоячиси Мурильо кўплаб топ-клубларнинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.

Хабарларга кўра, футболчи учун «Реал», «Барселона», «Бавария», «Челси», «Арсенал» каби грандлар курашаётгани айтилган.

Мутахассислар фикрича, Мурильо тарихдаги биринчи ҳимоячи бўлиши мумкин, унинг трансфери 100 миллион фунт ёки ундан кўпроққа баҳоланиши мумкин.

«Унинг ҳаракатларини клублар кузатиб боришяпти. Шахсан ўзим у «Форест»да яна уч, тўрт, беш йил қолишини истардим. У яқинда янги шартнома имзолади. Балки у тарихдаги илк 100 миллион фунтлик ҳимоячига айланар, бу эса «Форест» учун жуда катта битим бўлади, агар шунақа келишув амалга ошса», - деди Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Стэн Коллимор.

Мурильо 2023 йили бразилиялик «Коринтианс»дан «Ноттингем»га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи клуб учун 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг