locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европалик мухлислар АҚШдаги Жаҳон чемпионатига боришга қўрқишмоқда

Бир қатор фан-клублар Америкадаги хавфсизлик ҳолатидан хавотир олмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европадаги бир қатор фан-клублар ва мухлислар гуруҳлари АҚШдаги мавжуд хавфсизлик ҳолати, жумладан, иммиграция қонунчилигига риоя этиш бўйича ўтказилаётган операциялар юзасидан хавотир билдириб, хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Euractiv нашри хабар берди.

Европа Иттифоқининг маданият, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссари Гленн Микаллеф УЕФА конгресси доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ушбу мавзу ҳақида суҳбатлашганини маълум қилди.

«Мен уни ташкилотчилар билан мулоқот қилганда мухлислар хавфсизлигини инобатга олишга чақирдим. Албатта, АҚШга борадиган ҳар бир инсоннинг хавфсизлигини кафолатлаш учун ташкилотчилар ва ФИФА билан мулоқотни давом эттиришимиз зарур», — деди Микаллеф.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг