locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа терма жамоалари ЖЧ-2026 да 10 та ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди

Чехия ва Туркия мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европа терма жамоалари ЖЧ-2026 да 10 та ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионати — 2026 да Европа жамоалари ҳозирги пайтда ғалаба қозонишдан кўра кўпроқ очко йўқотмоқда. Яъни, 10 та ўйинда 3 та муваффақият.

Европа терма жамоалари АҚШ, Мексика ва Канададаги турнирда 10 та ўйин ўтказди: фақатгина Германия (Кюрасао устидан 7:1), Швеция (Тунис устидан 5:1) ва Шотландия (Гаити устидан 1:0) ғалаба қозона олди.

Босния ва Герцеговина (Канада билан 1:1), Швейцария (Қатар билан 1:1), Нидерландия (Япония билан 2:2), Испания (Кабо-Верде билан 0:0) ва Бельгия (Миср билан 1:1) дуранг ўйнади.

Чехия (Жанубий Кореяга 1:2) ва Туркия (Австралияга 0:2) мағлубиятга учради.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати — 2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг