locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа Лигасини муддатидан аввал тарк этган олти та жамоа номи бўлди

Турнирнинг амалдаги чемпионӣ «Тоттенхем» ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Лигасининг жорий мавсумида олти жамоа муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Умумий босқич якунларига кўра, қуйидаги клублар Европа Лигаси плей-оффи учун математик имкониятларини йўқотди:

«Штурм» (4 очко), «Рейнджерс» (4), «Ницца» (3), «Утрехт» (1), «Малмё» (1) ва «Маккаби Тел-Авив» (1).

Эслатиб ўтамиз, умумий босқичда энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган клублар эса саралаш раундида иштирок этади, ушбу босқич ғолиблари ҳам 1/8 финалга чиқади.

Маълумот учун, Европа Лигасининг амалдаги ғолиби — «Тоттенхем» бўлиб, лондонликлар ўтган мавсум финалида «Манчестер Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг