locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа Лигаси плей-офф босқичига йўлланма олган олти жамоа номи маълум бўлди

Ушбу клублар 25-ўриндан пастга тушиб кетмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг олти туридан сўнг плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган жамоалар номи маълум бўлди.

«Лион», «Митьюлланн», «Астон Вилла», «Бетис», «Фрайбург» ва «Ференцварош» умумий босқичда 25-ўриндан пастга тушмайди ва шу тариқа плей-офф босқичини кафолатлаб бўлди.

Умумий босқичнинг қолган икки тури 2026 йил январ ойида ўтказилади.

Регламентга кўра, умумий босқичда энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқади. 9–24-ўринларни эгаллаган клублар эса плей-офф йўлланмаси учун саралаш босқичида куч синашади. Ушбу раунд ғолиблари ҳам 1/8 финал иштирокчисига айланади.

Амалдаги Европа Лигаси ғолиби — «Тоттенхэм». Лондон клуби ўтган йилги финалда «Манчестер Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг