locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа Лигаси ғолиблиги учун асосий фаворит маълум бўлди — Opta

Бу жамоа имкониятлар борасида рақибларидан анча илгарилаб кетган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Opta суперкомпьютери Европа Лигасининг умумий босқичи якунланиши билан турнир ғолиблиги учун ўз прогнозларини янгилади. Таҳлилий модель мусобақа бош соврини учун яққол фаворитни аниқлаб берди — бу жамоа имкониятлар борасида рақибларидан анча илгарилаб кетган.

Суперкомпьютер ҳисоб-китобларига кўра, бош соврин учун асосий даъвогар — «Aston Villa». Унаи Эмери шогирдларининг чемпионлик имконияти 44% деб баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич энг яқин таъқибчининг имкониятидан қарийб тўрт баробар кўпдир.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан «Roma» (10,1%) жой олган бўлса, кучли учликни «Portu» (9,3%) якунлаб берди. Шунингдек, кучли бешликдан «Lion» (7,5%) ва «Nottingem Forest» (5,3%) клублари ҳам ўрин олди. Қолган иштирокчиларнинг ғалаба қозониш имконияти 5 фоиздан паст деб кўрилмоқда.

Opta талқинига кўра, топ-10 таликка «Shtutgart», «Braga», «Betis», «Frayburg» ва «Midtyullann» жамоалари ҳам киритилган. Таҳлилчиларнинг алоҳида таъкидлашича, «Aston Villa»га берилган бундай юқори фоиз плей-офф босқичи учун камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлиб, бу жамоанинг умумий босқичдаги барқарор ўйинидан далолат беради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг