Европа лигаси. «Ноттингем Форест» «Мальмё»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Учрашувда учта гол урилди.
ФОТО: Getty images
Европа лигаси доирасидаги “Ноттингем Форест” – “Мальмё” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар ярим ҳимоячиси Раян Йейтс 27-дақиқада ўйиндаги биринчи голни урди. 44-дақиқада Арно Калимуендо иккинчи голга муаллифлик қилди. "Ноттингем Форест" ҳимоячиси Никола Миленкович 59-дақиқада ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Навбатдаги турда инглизлар 11 декабр куни меҳмонда “Утрехт”га қарши майдонга тушса, шу куни Швеция клуби сафарда “Порту”га қарши баҳс олиб боради.
Европа лигаси. 5-тур
“Ноттингем Форест” 3:0 “Мальмё”
Голлар: Йейтс 27, Калимуендо 44, Миленкович 59
Розикжон Султонмуродов
Журналист