locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа лигаси финалини ким бошқариши маълум. У ҳақида нималарни биласиз?

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Европа лигаси финалини ким бошқариши маълум. У ҳақида нималарни биласиз?
Photo: gettyimages

Германиялик ҳакам Феликс Звайер 2025 йилги Европа лигаси финал учрашуви доирасидаги “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқаради.

Ушбу финал ўйини 21 май чоршанба кунидан пайшанбага ўтар тун Иcпаниянинг “Атлетик Бильбао” клубига тегишли бўлган “Сан Мамес” стадионида бўлиб ўтади. Звайерга қанотларда Роберт Кемптер ва Кристиан Дитцлар ёрдам беради.

2012 йилдан бери халқаро ҳакам мақомига эга бўлган 43 ёшли Феликс бу мавсумда Чемпионлар лигасининг 7 та учрашувида ишлаб улгурди. Улардан сўнггиси ярим финалдаги “ПСЖ”-"Арсенал" ўйини бўлди. Немис ҳаками шунингдек, бу мавсумда 2 та Европа лигаси ва битта Конференциялар лигаси учрашувини бошқарган.

Феликс Звайер учун бу УЕФА таснифидаги иккинчи финал ҳисобланади. У 2023 йилги Миллатлар лигаси финалида “Хорватия”-"Испания" баҳсини бошқарган бўлса, шунингдек 2024 йилги Евро 2024 ярим финалида “Англия”-"Голландия" ўйинида ишлаган.

Европа лигаси 2025 финал учрашуви ҳакамлари:

Бош ҳакам: Феликс Звайер (Германия)
Қанот ҳакамлари: Роберт Кемптер ва Кристиан Дитц (иккови ҳам Германия)
Тўртинчи ҳакам: Маурицо Мариани (Италия)
Захира ёрдамчи ҳаками: Даниел Биндони (Италия)
VAR ҳаками: Бастиан Данкерт (Германия)
VAR ёрдамчи ҳаками: Бенжамин Бранд (Германия)
VAR қўллаб-қувватловчи ҳакам: Карлос дел Серро Гранд (Испания)

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг