locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа лигаси финали. Биринчи бўлим статистикаси

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Европа лигаси финали. Биринчи бўлим статистикаси
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда Испаниянинг Бильбао шаҳрида "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари Европа лигаси финали доирасида ўзаро тўқнаш келмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди. Дастлабки таймда қайд этилган статистикалар билан танишинг:

“Манчестер Юнайтед” беш марта ва “Тоттенхэм” уч марта дарвозалар томон зарбалар берган бўлса, шуларнинг фақат биттаси яққол хавфли вазият сифатида юзага келди ҳамда ўша вазиятда “Тоттенхэм” футболчиси Жонсон ҳисобни очди.

Сейвлар бўйича ҳисоб 2:0 “шпорлар” фойдасига. Бурчак зарбаларда ҳам лондонликлар олдинда — 4:2. Шунингдек, қоида бузишлар бўйича ҳам “Тоттенхэм” яққол устунлик қилмоқда — 12:4.

“Манчестер Юнайтед” тўп узатишлар бўйича яхшироқ натижа қайд этди: 187:103.

Жарима зарбалари ҳамда тўпни олиб қўйишда ҳам “қизил иблислар” яққол устунликка эришди, мос равишда 13:5 ҳамда 12:4.

Ҳимоя ва дарвоза чизиғида “Тоттенхэм” яхшироқ ҳаракат қилмоқда.

Учрашувдаги энг ёши катта ҳамда ёши кичик футболчи “Манчестер Юнайтед” таркибида ҳаракат қилмоқда. Ўттиз уч ёшли Казимиро энг ёши каттаси бўлса, ўн тўққиз ёшли Йорро энг ёши кичик ўйинчи ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг