locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа Лигаси. «Астон Вилла» Бирмингемда «Маккаби»дан устун келди

Бирмингемликлар очколари сонини 9 тага етказиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Европа Лигаси. «Астон Вилла» Бирмингемда «Маккаби»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Европа Лигаси 4-турида “Астон Вилла” Бирмингемда “Маккаби”ни қабул қилди.

Ўйинда катта устунликка эришган Унаи Эмери шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 45+1-дақиқада Ян Матсен ҳисобни очди. 59-дақиқада эса Дониэлл Мален иккинчи голга муаллифлик қилди.

Натижада “Астон Вилла” 9 очко тўплаган ҳолда умумий жадвалда 5-ўринда бормоқда, “Маккаби эса бир очко билан 34-ўринни эгаллаган.

Европа Лигаси. 4-тур
“Астон Вилла” 2:0 “Маккаби”
Голлар: Матсен 45+1, Мален 59

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг