Европа футбол федерациялари Инфантинага муқобил номзод изламоқда
Европанинг бир қатор футбол федерациялари ФИФА президенти Жанни Инфантинога қарши муқобил номзод топиш устида иш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, УЕФАга аъзо айрим федерациялар Инфантинонинг сўнгги қарорлари ва ФИФА бошқарув услубидан норози. Шу сабабли улар ФИФА президентлиги учун янги номзодни илгари суриш имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Хабарларда айтилишича, эҳтимолий номзодлар орасида ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи, шунингдек, Польшанинг "Легия" клуби раҳбари Дарюш Мёдуски номлари тилга олинмоқда. Бироқ ҳозирча уларнинг ҳеч бири расман сайловда иштирок этишини тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда ФИФА ва УЕФА ўртасидаги зиддиятлар кучайган. Бунга ЖЧ-2026 давомида қабул қилинган баҳсли қарорлар, шунингдек, ФИФА бошқаруви юзасидан билдирилаётган танқидлар сабаб бўлмоқда.