locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Еврокубок финалларида иш олиб борадиган бош ҳакамлар номи маълум қилинди

Еврокубок финалларида иш олиб борадиган бош ҳакамлар номи маълум қилинди
Фото: Getty Images

УЕФА ташкилоти ЕЧЛ, ЕЛ ва ЕКЛ финалларида иш олиб борадиган бош ҳакамларни маълум қилди.

Унга кўра, Чемпионлар Лигаси финалида “ПСЖ” ва “Интер”жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу ўйинни руминиялик рефери Иштван Ковач бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Европа Лигаси финалида эса “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўйнайди. Ушбу баҳс 21 май кунига белгиланган. Учрашувни немис ҳаками Феликс Цвайер раҳбарлигидаги бригада бошқариб боради.

Конференциялар Лигаси финалида “Челси” ва “Бетис” жамоалари куч синашади. Ўйин 28 май куни бўлиб ўтади. Унга бош ҳакам сифатида босниялик Ирфан Пелто тайинланди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг