locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Евро-2028 очилиши ва финал ўйини қайси стадионда ўтказилиши маълум бўлди

Қитъанинг энг нуфузли турнири 2028 йилнинг 9 июнидан 9 июлига қадар давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Евро-2028 очилиши ва финал ўйини қайси стадионда ўтказилиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Евро-2028 турнирининг очилиш маросими Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида жойлашган «Принсипалити» стадионида бўлиб ўтади. Яримфинал ва финал баҳслари эса Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида ўтиши белгиланган.

Европа чемпионати-2028 тўлиқ бир вақтнинг ўзида тўртта мамлакатда — Англия, Уэльс, Шотландия ва Ирландияда ташкил этилади. Мусобақада 24 та жамоа иштирок этади ва жами 51 та ўйин ўтказилади.

Турнир 2028 йилнинг 9 июн куни старт олади ва 9 июл куни якунланади.

Англия миллий жамоаси гуруҳ босқичининг илк ўйинини «Этихад»да ўтказади, қолган икки учрашувни эса «Уэмбли»да ўйнайди. Шунингдек, Ирландия, Шотландия ва Уэльс жамоалари ўз ўйинларини мос равишда Дублин, Глазго ва Кардифф шаҳарларида ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг