locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон»нинг собиқ ҳимоячиси Томми Райт 80 ёшида вафот этди

У, шунингдек, Англия миллий жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия терма жамоаси ва «Эвертон»нинг собиқ ҳимоячиси Томми Райт 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Райт Англия терма жамоаси сафида дебютини 1968 йилги Европа чемпионатида ўтказган. Ушбу турнирда инглизлар бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек, у 1970 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, жамоа билан бирга чорак финалгача етиб борган. Ўшанда Англия терма жамоаси Ғарбий Германияга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.

Томми Райт Англия терма жамоаси сафида жами 11 та учрашувда майдонга тушган. «Эвертон» тарбияланувчиси бўлган футболчи бутун профессионал фаолиятини айнан Ливерпуль жамоаси сафида ўтказган. У клуб учун 368 та ўйинда иштирок этиб, тўрт гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

«Биз Англия терма жамоаси сафида 11 та ўйин ўтказган Томми Райтнинг вафоти ҳақида чуқур қайғу билан хабар топдик. Томми халқаро майдондаги дебютини 1968 йилги Европа чемпионатида ўтказган, шунингдек, 1970 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам Англия шарафини ҳимоя қилган», — дейилади Англия терма жамоасининг X ижтимоий тармоғидаги расмий баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг