«Эвертон» Жек Грилишни жамоада сақлаб қолмоқчи
Англиялик футболчи ҳозирда мерсисайдликлар сафида ижарада тўп сурмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Эвертон» бош мураббийи Девид Мойес жамоада Жек Грилишни сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчини ижарага берган «Манчестер Сити» билан унинг тўлиқ трансфери борасида келишувга эришиш ниятида ва ҳозирда 50 млн фунт стерлинг этиб белгиланган сотиб олиш нархини пасайтиришга уринишади.
Қайд этилишича, 30 ёшли вингернинг ўзи ҳам «Эвертон»да қолишни истамоқда.
Жорий мавсумда Грилиш барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та ассист қайд этган. Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист