locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» Жек Грилишни мавсум охирида ҳам жамоада сақлаб қолмоқчи

Ҳозирда англиялик футболчи жароҳати сабаб ўйинларда иштирок этмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Эвертон» клуби жорий мавсум якунлангач, яримҳимоячи Жек Грилиш билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда The Athletic саҳифаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи айни дамда «Манчестер Сити»дан ижара асосида мерсисайдликлар сафида тўп сурмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Ливерпул клубида Грилишни 50 миллион фунт (тахминан 57,5 миллион евро) эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ, «Эвертон» ҳозирча бундай йирик трансферни амалга оширишдан кўра, ижарани яна бир мавсумга узайтириш вариантини маъқул кўрмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда 30 ёшли хавбек «Эвертон» сафида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Таъкидлаш жоизки, футболчи мавсум бошида ажойиб спорт формасида эди, бироқ ҳозирда у оёқ суяги синиши (stress fracture) сабабли даволаниш курсини ўтамоқда ва жорий мавсумда бошқа майдонга туша олмаслиги кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг