«Эвертон» Тарковски билан шартномани узайтирди
32 ёшли футболчи “ирислар” билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартномасини узайтирди.
ФОТО: Getty images
“Эвертон” ҳимоячи Жеймс Тарковски билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
Қайд этилишича, англиялик 32 ёшли футболчи “ирислар” билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартномасини узайтирди.
“Клубда яна уч мавсум қолиш имконияти пайдо бўлганидан мамнунман. Бу клубда тўп суриш ва унинг бир қисми бўлиш мен учун шараф”, - деди Тарковски.
Эслатиб ўтамиз, Жеймс клубнинг вице-сардори ҳисобланади. “Эвертон” сафида шу кунга қадар 128та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 3та ассист қайд этган.
Дэвид Мойес жамоаси ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист