locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» Пикфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Эвертон» Пикфорд борасида бир қарорга келди
ФОТО: Getty images

“Эвертон” дарвозабон Жордан Пикфорд борасида бир қарорга келди.

BBC хабарига кўра, мерсисайдликлар 31 ёшли кипер билан шартномани узайтирмоқчи. Ҳозирда клуб музокараларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этилишича, шартнома узоқ муддатга бўлади.

Пикфорд 2017 йилдан бери “ирислар” сафида тўп сурмоқда. Бу давр мобайнида 322та расмий ўйинда майдонга тушиб, 449та гол ўтказиб юборган.

Шунингдек, у Англия терма жамоасининг ҳам асосий дарвозабони ҳисобланади. “Шерлар” сафида 76та учрашувда майдонга тушган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг