locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» Пикфорд бўйича бир қарорга келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Эвертон» Пикфорд бўйича бир қарорга келди
Фото: Getty Images

“Эвертон” англиялик дарвозабон Жордан Пикфорд борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, томонлар янги шартнома бўйича келишувга яқин турибди. Битим тўрт йилга мўлжалланганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пикфорд 2017 йилдан буён “Эвертон” сафида тўп сурмоқда. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Умуман олганда, Пикфорд “ирислар” сафида жами 319 та ўйинда майдонга тушиб, 446 та гол ўтказиб юборди ва 89 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг