locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» Мойес билан шартномани узайтирмоқчи

62 ёшли мутахассис 2025 йилнинг январидан бери жамоани бошқармоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Эвертон» Мойес билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Getty images

“Эвертон” бош мураббий Дэвид Мойес билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар келишувни узайтириш бўйича тез орада музокара ўтказади. 62 ёшли шотландиялик мутахассис “ирислар”ни узоқ вақт давомида бошқаришга қарши эмас.

Маълумот тариқасида, Мойес 2025 йилнинг январида “Эвертон” билан 2,5 йиллик шартнома имзолаганди.

Жорий мавсум жамоа 31 турдан сўнг АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигаси зонасидан 3 очкога орқада.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг