locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» «Манчестер Сити»нинг икки юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ҳимоя чизиғини кучайтиришни кўзлаётган «Эвертон» клуби жорий мавсум якунлангач «Манчестер Сити» аъзолари Жон Стоунс ва Жек Грилиш трансфери бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «ирландлар» айни дамда ижара асосида жамоада тўп суриб турган Грилишни бутунлай олиб қолиш ниятида. Бироқ «шаҳарликлар» вингер учун белгилаган 50 миллион фунт стерлинг (57,5 миллион евро) миқдоридаги нарх «Эвертон» раҳбариятига маъқул келмаяпти.

Шу боис, Ливерпул клуби шартнома бандларини қайта кўриб чиқиш бўйича «Манчестер Сити» билан музокара ўтказишга эътибор қаратади.

Шунингдек, клуб Жон Стоунсни текинга қўлга киритиш имкониятига эга. Тажрибали ҳимоячининг «Сити» билан амалдаги келишуви шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Шундай бўлса-да, «Эвертон» мутасаддилари 31 ёшли футболчининг жароҳатларга мойиллиги борасида маълум хавотирларга эга.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчи учун ҳам «Эвертон» бегона эмас: Стоунс айнан ушбу клуб орқали катта футболга қадам қўйган бўлса, Грилиш ҳозирда жамоанинг асосий етакчиларидан бирига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг