locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» кетма-кет етти ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти

Мерсисайдликлар сўнгги бор декабр ойида «Ноттингем Форест»дан устун келганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Эвертон» ўз майдонидаги омадсиз сериясини давом эттирмоқда — жамоа уй стадионида кетма-кет етти ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. АПЛнинг 27-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда мерсисайдликлар Ливерпулда «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой берди.

«Эвертон» ўз майдонидаги охирги ғалабасини декабр ойининг бошида, «Ноттингем Форест»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганида қўлга киритган эди. Ўшандан буён ўтказилган етти учрашувда жамоа бор-йўғи икки бор дуранг ўйнади ва беш марта мағлубият аламини татиқ кўрди.

Ҳозирги вақтда жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Келаси турда «Эвертон» «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг