«Эвертон» Грилишнинг трансферини эълон қилди
Фото: Everton
“Манчестер Сити” вингери Жек Грилиш “Эвертон”да тўп тепади. Бу ҳақда “ирислар” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 29 ёшли футболчи 2025/26 йилги мавсум охиригача ижара асосида Ливерпуль шаҳри клубида ўйнайди.
Футболчининг ижара шартномасида 50 миллион фунт стерлингга сотиб олиш варианти мавжуд.
Маълумот учун, Грилиш 2021 йилдан бери “Манчестер Сити”да ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист