«Эвертон» Гарнер билан шартномани узайтирди
Янги келишув 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Фото: Эвертон
Жеймс Гарнер “Эвертон”даги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мерсисайд клуби 24 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирди. Янги келишув 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Англиялик футболчи “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси саналади ва “Эвертон»” уни манкунианликлардан 2022 йили 10 миллион еврога сотиб олган.
Маълумот учун, Гарнер бу мавсумда Англия Премьер-лигасида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва яна 3 та голга ассистентлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист