«Эвертон» Довбик билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images
“Эвертон” “Рома” ҳужумчиси Артём Довбик билан шартнома имзолашни мақсад қилган. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, “ирислар” украиналик 28 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокараларни бошлаган.
Қайд этилишича, “Эвертон” Довбик трансфери учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.
“Рома” ҳам футболчи борасида яхши таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, у 2024 йил ёзида “Жирона”дан “Рома”га келиб қўшилган. Рим клуби Артёмнинг трансфери учун 30,5 миллион евро сарфлаганди.
Ўтган мавсум Довбик А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист