\"Эвертон\" Брентвейт билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images
“Эвертон” клуби Жаррод Брентвейт билан янги беш йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, 23 ёшли ҳимоячига АПЛнинг бошқа жамоаларидан таклиф бўлишига қарамай, у “Эвертон”да қолишга қарор қилган.
Хабарларга кўра, футболчига “Челси"” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари томонидан қизиқиш бўлаётганди.
“Жуда ҳам хурсандман. Шартнома узайтирилиши мавсум якунланганидан бери муҳокама қилаётган масала эди. Янги стадион, янги раҳбарият ва янги мураббий билан олдимизда жуда қизиқарли лойиҳа турибди. Мен унинг бир қисми бўлишни истайман”, - дейди Брентвейт.
Розикжон Султонмуродов
Журналист