\"Эвертон\" 4 нафар футболчи жамоани тарк этишини эълон қилди
Аввалроқ 3 нафар футболчи ҳам "ирислар" билан хайрлашганди
Фото: Getty Images
Англиянинг “Эвертон” клуби расмий саҳифалари орқали 4 нафар футболчи жамоани тарк этишини эълон қилди.
Клуб берган хабарга кўра, Жек Харрисон, Йеспер Линдстром, Орел Мангала ва Армандо Броя каби ўйинчилар ёзда клуб билан хайрлашади.
Бу футболчилар “Эвертон”га ижара асосида келиб қўшилганди. Харрисон “Лидс”га, Линдстром “Наполи”га, Мангала “Лион”га, Броя эса яна “Челси” қайтиб кетади.
Аввалроқ клуб Эшли Янг ва дарвозабонлар Асмир Бегович ҳамда Жоау Виржиния “Эвертон”ни тарк этишини эълон қилганди.