locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» 36 ёшли Кайл Уокерни ўз сафига қўшмоқчи

Тажрибали ҳимоячининг АПЛдаги катта тажрибаси клуб учун муҳим омил сифатида кўрилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Эвертон» «Бёрнли»нинг тажрибали ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокерга қизиқиш билдирмоқда. 36 ёшли футболчи «Бёрнли» билан Премьер-лигадан тушиб кетганидан сўнг яна Англия юқори дивизионига қайтиши мумкин.

The Sun маълумотига кўра, «Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес ёзги трансфер ойнаси ёпилишигача ҳимоя чизиғини кучайтиришни истамоқда ва Уокер унинг вариантларидан бири ҳисобланади. Тажрибали ҳимоячининг АПЛдаги катта тажрибаси клуб учун муҳим омил сифатида кўрилмоқда.

Уокер ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан «Бёрнли»га 5 миллион евро эвазига ўтган эди. У ўтган мавсумда жамоа сафида АПЛда 36 та учрашувда майдонга тушган, бироқ клубни Чемпионшипга тушиб кетишдан сақлаб қола олмаган.

«Бёрнли» қуйи дивизионга тушгани сабаб Уокерни ҳозир нисбатан арзон нархда сотиб олиш имконияти мавжуд. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳозирча «Эвертон» томонидан расмий трансфер эълон қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг