Эстевао «Челси» сафида XXI аср рекордини ўрнатди
18 ёшли футболчи «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда битта гол ва битта ассист муаллифига айланди.
ФОТО: Getty Images
«Челси»нинг қанот ҳужумчиси Эстевао АПЛ доирасида «Кристал Пэлас»га қарши ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.
Бразилиялик футболчи ушбу учрашувда гол уриб, яна бир голли узатма муаллифи бўлди. Беллашув «кўклар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашув вақтида Эстевао 18 ёш-у 276 кунлик эди. Бу натижа уни «Челси» тарихиaда Англия чемпионати доирасидаги битта ўйинда ҳам гол уриб, ҳам ассист амалга оширган иккинчи энг ёш футболчига айлантирди, дея хабар бермоқда Opta.
Аввалроқ бундай кўрсаткичга фақат Нил Шипперли ёшроқ даврида эришган. У 1993 йил апрель ойида «Уимблдон»га қарши баҳсда гол ва голли узатма билан ажралиб чиққан, ўшанда футболчи 18 ёш-у 164 кунлик эди.
Насрулло Каримов
Журналист