ESPN 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини эълон қилди. Хусанов ушбу рўйхатга кирдими?
Авторитетли ESPN нашри 21 ёшгача бўлган иқтидорли футболчилар рўйхатини тақдим этди. Бу рўйхатга кириш учун футболчи мустаҳкам ўйин кўрсатиши, ўйинни ташкил қила олиши ва тез ривожланиши лозим.
Кучли ўнликка кирганлар:
1. Ламин Ямаль («Барселона»);
2. Флориан Виртц («Байер»);
3. Жуд Беллингем («Реал»);
4. Пау Кубарси («Барселона»);
5. Жоау Невеш («ПСЖ»);
6. Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»);
7. Хави Симонс («РБ Лейпциг»);
8. Гави («Барселона»);
9. Александар Павлович («Бавария»);
10. Савио Морейра («Манчестер Сити»).
ESPN шунингдек, «Манчестер Сити»да тўп сураётган ўзбек футболчиси Абдуқадыр Хусановни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳимоячиларни баҳолаш қийин бўлгани учун кўпчилиги асосий рейтингга кирмади. Нашр ёзишига кўра: «Жоржио Скальвини («Аталанта»), Льюис Холл («Ньюкасл»), Абдуқадыр Хусанов («Манчестер Сити»), Конор Брэдли («Ливерпуль») ва Патрик Доргу («Манчестер Юнайтед») ҳам ушбу рейтинг доирасига киритилган деб ҳисобланади».