Эржан Токотаев: «Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз»
ОЧЛ 2 “B” гуруҳидаги “Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан бугун стадионда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Андижон жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев фикр билдирди.
- Сиз яқинда Қирғизистон терма жамоаси сафида CAFA мусобақасида қатнашдингиз ва жароҳат олдингиз. Ҳолатингиз қандай? Эртанги учрашувга тайёрмисиз?
- Биринчи навбатда қайғургaнингиз учун раҳмат. Жароҳатдан сўнг даволаниб олдим. Ҳозирги пайтда баҳсга тайёрман.
- Сиз у ерда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнаган эдингиз. Рақибни ўзига яраша билдингиз. Шундай экан, учрашувдан аввал қандайдир босим йўқми?
- Ҳеч қандай босим йўқ. Албатта, қизиқарли жамоа, ўзининг кучли томонлари бор. Халқаро катта тажрибага эга жамоа. Шунинг учун бизни қизиқарли баҳс кутяпти. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз.