locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эржан Токотаев — “Андижон”нинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси!

Энг кўп овоз тўплаган қирғизистонлик дарвозабон Эржан Токотаев 2025 йилда “Андижон”нинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эржан Токотаев — “Андижон”нинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси!
photo: Andijon fk

“Андижон” матбуот хизмати томонидан мухлислар ўртасида анъанавий тарзда йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган бу йилги сўровнома якунланди.

Икки босқичда ўтказилган сўровноманинг ҳал қилувчи қисмида Эржан Токотаев, Муҳаммадкарим Тоиров, Шаҳзод Азмиддинов ва Исмоил Акинадэ номзодлари қатнашди.

Энг кўп овоз тўплаган қирғизистонлик дарвозабон Эржан Токотаев 2025 йилда “Андижон”нинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

У яқинда Қирғизистонда ҳам йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Сўровнома якунларига кўра иккинчи ўрин Муҳаммадкарим Тоировга, учинчи ўрин эса Шаҳзод Азмиддиновга насиб этди.

Токотаев иккинчи даврада “Андижон” сафига қўшилган бўлиб, Суперлигада 12, ОЧЛ 2 мусобақасида эса 4 та ўйин ўтказди. Эржан чемпионатда икки ўйинда дарвозасини дахлсизлигича сақлаб қолган бўлса, ОЧЛ 2 да ўзи иштирок этган барча учрашувларда «қуруқ ўйин» ўтказишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили энг яхши футболчи номига Бектемир Абдуманонов сазовор бўлган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг