locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага Ўзбекистонда давлат ишлари кечроқ бошланади

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Эртага Ўзбекистонда давлат ишлари кечроқ бошланади
Фото: ЎФА

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 18 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви муносабати билан барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланишини белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Президентимиз эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қиладилар. 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар”, деди Асадов.

Маъумот учун, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидаги тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 07:00да Мексикадаги “Атстека” стадионида бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг