locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага Тошкентда Олий лиганинг ҳал қилувчи — 12-тур баҳслари старт олади

Футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати якунига етиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эртага Тошкентда Олий лиганинг ҳал қилувчи — 12-тур баҳслари старт олади
photo: UFF

Футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати якунига етиб бормоқда. Эртага пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Олий лига жамоалари мавсумнинг сўнгги — 12-тур учрашувларига киришади.

Чемпионат 28-май куни мамлакатимизнинг икки гранд жамоаси — BMB PFC ҳамда “Oil Star” ўртасидаги баҳс билан расман якунланади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Тошкентлик футзал мухлислари олти кун давомида 15 та қизиқарли учрашув гувоҳига айланишади. Айниқса, совринли ўринлар учун курашаётган Бухоронинг “Oil Star” ҳамда Тошкентнинг SQB жамоалари иштирокидаги баҳслар турнинг энг марказий учрашувлари бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда пойтахтликлардан 3 очко олдинда бораётган бухороликларда вице-чемпионликни қўлга киритиш учун яхши имконият мавжуд. Бироқ “Oil Star”ни олдида жиддий рақиблар кутмоқда. Қолаверса, бошқа жамоалар ҳам осонликча таслим бўлиш ниятида эмас. Ҳар бир клуб мавсумни юқори нотада якунлаш ва турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаш мақсадида паркетга чиқади. Бу эса учрашувларнинг муросасиз ва томошабоп ўтишини таъминлайди.

Шу ўринда, ЎФФ тасарруфида ўтказилаётган барча мусобақаларга мухлислар учун кириш мутлақо бепул эканлигини ҳам эслатиб ўтамиз. “Юнусобод” спорт мажмуасига ташриф буюринг, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва футзалнинг бетакрор муҳитидан завқланинг!

Қуйида 12-тур учрашувлари тақвими билан танишинг:

23-май (шанба)
15:00 Насаф – Қизилқум
17:00 Динамо – Нефтчи
19:00 SQB – Сурхон - +:-

24-май (якшанба)
15:00 Динамо – Қизилқум
17:00 SQB – Нефтчи
19:00 Насаф – Сурхон - +:-

25-май (душанба)
15:00 Бунёдкор – Локомотив
17:00 Максам-Чирчиқ – BMB
19:00 Oil Star – ОКМК

26-май (сешанба)
15:00 Насаф – Нефтчи
17:00 SQB – Қизилқум
19:00 Динамо – Сурхон - +:-

27-май (чоршанба)
15:00 ОКМК – Максам-Чирчиқ
17:00 Локомотив – Oil Star
19:00 BMB – Бунёдкор

28-май (пайшанба)
13:00 Локомотив – Максам-Чирчиқ
15:00 ОКМК – Бунёдкор
17:00 BMB – Oil Star

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг