locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага \"ОКМК\" Олмалиқда \"Насаф\"ни қабул қилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эртага "ОКМК" Олмалиқда "Насаф"ни қабул қилади
PHOTO: Telegram

23-апрель куни Олмалиқда бизни яна бир ажойиб футбол оқшоми кутиб турибди. Ўзбекистон Кубоги «H» гуруҳи 2-тур доирасида мамлакатнинг икки кучли жамоаси — ўтган мавсумнинг чемпиони ва вице-чемпионлари тўқнаш келишади. Ушбу санада "ОКМК" ўз майдонида Қаршининг «Насаф» жамоасини меҳмон қилади.

Бу беллашув ҳар икки жамоа учун мусобақадаги ҳолат нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. "ОКМК" кубок учрашувининг илк туруда очко йўқотган бўлса, «Насаф» ғалаба орқали муҳим бўлган очколарни жамғаришга эришган. Шу сабабдан ҳам «кончилар» ўтган учрашувда йўқотилган очколарни қоплаш ва гуруҳдаги позициясини яхшилашни мақсад қилган. Ўз навбатида, қаршиликлар ҳам турнир жадвалидаги устунлигини мустаҳкамлаб, плей-офф босқичига эрта йўл олишни кўзламоқда.

Юқоридаги омиллар мазкур учрашувга алоҳида принципиаллик бахш этади. Ҳар икки жамоанинг мусобақадаги ҳолати, очколарга бўлган эҳтиёжи ва спорт амбициялари беллашувда кескин рақобат муҳитини шакллантиради. Ўйиннинг юқори темпда, кучли интилиш ва тактика устуворлигида кечиши, ҳар бир дақиқа футбол ихлосмандлари учун қизиқарли ва муросасиз лаҳзаларга бой бўлишини таъминлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг