locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага футбол. Превю. \"Пахтакор\" - \"Қизилқум\"

"Шерлар" 2026 йилги мавсумнинг илк турида "Қизилқум"ни қабул қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Пахтакор» — «Қизилқум»
photo: Paxtakor FK

Превю. "Пахтакор" - "Қизилқум"

"Шерлар" 2026 йилги мавсумнинг илк турида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Чемпионат доирасида жамоалар 52 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда устунлик жамоамиз томонида. 43 баҳсда ютган "Пахтакор" 7 марта дуранг ўйнаган ва 2 марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 143 гол урилиб, 32 тўп ўтказилган.

Тошкентдаги ўйинларнинг 22 тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 3 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Ўз майдонида "Пахтакор" 9 марта ушбу рақибни йирик натижа билан таслим қилган. 2007 йил Навоийда ўтган беллашувда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобига зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача чемпионатдаги энг йирик ғалабани қўлга киритган.

Баҳсни жамоамиздан Башар Ресан дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги беллашув 27 февраль, жума куни соат 19:00 да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг