locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртадан талабалар ўртасидаги турнир бошланади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эртадан талабалар ўртасидаги турнир бошланади
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ҳар йили ўтказилиши одат тусига кириб бораётган талабалар ўртасидаги Coca-Cola Students Cup турнири эртадан старт олади.

Учрашувлар “Жар” стадиони ёнида жойлашган майдонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Coca-Cola Students Cup мусобақаси формати

Мусобақанинг 1-босқичи олдидан 73 та университет бир саватга жойлаштирилади. Улар орасидан энг омадли 13 таси бирданига кейинги имтиёзга эга бўлади ва 2-босқичга йўл олади (Расм 1).

Қолган 60 та университет ўзаро 30 та жуфтлик ҳосил қилади ва ғолиб жамоалар 2-босқичга йўл олади (Расм 2, 3, 4).

Маглуб бўлган 30 та жамоада 2-босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолади. Бунинг учун улар 2 та имкониятдан унумли фойдаланиши керак бўлади.

1-имкониятда маглуб бўлган 30 та жамоа ўзаро 15 та жуфтлик ҳосил қилади ва пенальтилар сериясида ўз омадини синаб кўради. Маглуб бўлган университет мусобақа билан хайрлашади (Расм 5).

2-имкониятда 15 та жамоанинг рўйхатдан ўтган барча 12 нафардан футболчиси дарвоза тўсини ёки устунини нишонга олишга уриниб кўради. Якунда энг яхши натижа қайд этган 3 та жамоа 2-босқич чиптасини қўлга киритади (Расм 6).

Шу тариқа 2-босқичга жами 46 та жамоа йўл олади:
• 13 та имтиёзли университет;
• 30 та ғолиб университет;
• 3 та имконият топган университет.


Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг