locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон ЖЧ-2026 қуръасини бойкот қилди

Бунга АҚШ томонидан делегация аъзоларига виза берилмагани сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрон ЖЧ-2026 қуръасини бойкот қилди
ФОТО: Getty Images

Эрон Футбол Федерацияси раҳбарияти 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръасида иштирок этмасликка қарор қилди.

Бунга АҚШ томонидан делегация аъзоларининг бир нечтасига виза берилмагани сабаб бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар бермоқда.

«Биз ФИФАга қабул қилинган қарорларнинг спортга алоқаси йўқлигини маълум қилдик ва Эрон делегацияси қуръада қатнашмайди», — деди федерация вакили.

Манбаларга кўра, делегация таркибидан атиги тўрт кишига — жумладан, Эрон бош мураббийи Амир Галеноийга виза берилган. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг