locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон ЖЧ-2026 мезбонларига қатъий шартлар қўйди

АҚШ виза масаласида огоҳлантириш билан чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Эрон футбол федерацияси президенти Мехди Тож Теҳрон миллий терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирок учун мезбон мамлакатлар олдига бир қатор шартлар қўйгани ва кафолатлар талаб қилганини маълум қилди.

Ушбу шартлар визалар берилиши, ходимларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, Эрон байроғи ва миллий мадҳиясини эъзозлашни ўз ичига олади. Шунингдек, Теҳрон аэропортлар, меҳмонхоналар ва жамоа ўйинларга борадиган йўналишларда юқори даражадаги хавфсизлик чораларини талаб қилмоқда.

«Биз турнирда иштирок этамиз, бироқ ўз эътиқодимиз, маданиятимиз ва қарашларимиздан воз кечмаймиз. Барча футболчилар ва мураббийлар штаби аъзолари, айниқса Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида ҳарбий хизматни ўтаганлар ҳеч қандай муаммосиз виза олишлари шарт», — дея Тожнинг сўзларини келтирмоқда Le Parisien нашри.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эронлик футболчилар яхши кутиб олинишига ишонтирди, бироқ Қўшма Штатлар Эрон делегациясининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) билан алоқадор бўлган айрим аъзоларига мамлакатга киришни рад этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган ва «G» гуруҳидан жой олган. Уларга Бельгия, Миср ва Янги Зеландия рақиблик қилади. Жамоанинг барча учта ўйини АҚШ ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати келаси ёзда учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг