locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон виза билан боғлиқ муаммолар сабаб ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориши мумкин

Вазиятнинг бундай тус олишига Яқин Шарқдаги геосиёсий таранглик сабаб бўлмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига бор-йўғи 28 кун қолган бир пайтда, Эрон терма жамоасининг турнирдаги иштирокчиси сўроқ остида турибди. RMC Sport нашрининг хабар беришича, Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож жамоанинг бирорта аъзоси ҳали ҳам АҚШ визасини олмаганидан жиддий хавотир билдирган.

Вазиятнинг бундай кескин тус олишига Яқин Шарқдаги геосиёсий таранглик ва 1980 йилдан буён Теҳрон ҳамда Вашингтон ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда. FIFA президенти Жанни Инфантино Эрон ўз ўйинларини белгиланган жадвал асосида ўтказишига ваъда берган бўлса-да, амалда виза масаласи ҳали ҳам ижобий ҳал этилмаган.

Шу сабабли, Меҳди Тож яқин кунларда FIFA расмийлари билан учрашиб, виза кафолатини талаб қилмоқчи. Режага кўра, жамоа келаси душанба, 18 май куни Туркияга йўл олиб, Анқарада бармоқ изи топшириш жараёнидан ўтиши ва турнир олди йиғинларини бошлаши лозим. Агар виза билан боғлиқ муаммо яқин вақт ичида ўз ечимини топмаса, Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг