Эрон терма жамоасининг асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди
Алиреза Бейранванднинг ўйиндан четлатилиши Ўзбекистон учун муҳим баҳсларда устунлик бериши мумкин
Расм: Telegram
Сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар минтақадаги асосий дербилардан бирига айланди. Бу беллашувлар ҳар доим катта қизиқиш ва интрига уйғотади.
Бироқ Эрон миллий жамоаси катта йўқотишга учради — асосий дарвозабон Алиреза Бейранванд 4 ойга ички мусобақаларда ўйиндан четлатилди. Сабаб — у "Персеполис" клуби билан шартномани бир томонлама бекор қилгани учун судда маъмурий жаза олди.
Суд қарорига кўра, Бейранванд ва унинг ҳозирги клуби "Персеполис"га 277 минг доллар тўлайди. Дарвозабон 4 ой майдонга чиқа олмаслиги Эрон терма жамоаси учун жиддий зарба бўлиши мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор