locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 ўқув-машғулот йиғинини АҚШдан Мексикага кўчирди

Бунга виза билан боғлиқ муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Мексикада жойлашадиган бўлди. Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Эроннинг ўқув-машғулот йиғини лагерини Тусон (Аризона, АҚШ) шаҳридан Мексиканинг чегара олди Тихуана шаҳрига кўчириш ҳақидаги сўровини маъқуллади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Лагерни кўчириш Эронга виза билан боғлиқ қийинчиликлардан қочиш имконини беради, шунингдек, жамоа «Iran Air» рейслари орқали тўғридан-тўғри Мексикага учиб келиши мумкин бўлади.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинини Лос-Анжелесда ўтказади: 15 июн куни Янги Зеландия, 21 июн куни эса Бельгия билан тўқнаш келади. Шунингдек, жамоа 26 июн куни Сиэтлда Мисрга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг