locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 учун визалар олди, жамоа базаси Мексикага кўчирилади

Дастлаб эронликларнинг машғулот базаси Аризона штатида жойлашиши керак эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллозода Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун визаларни қўлга киритганини маълум қилди. Мазкур турнир 11 июндан 19 июлгача учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.

«Эрон миллий терма жамоаси футболчилари учун визалар Мексика элчихонасида ўйинчиларнинг шахсан иштирок этиши ва бармоқ излари олиниши заруратисиз, 48 соат ичида расмийлаштириб берилди», — дея Ҳабибуллозоданинг сўзларини келтиради IRIB нашри.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ ўртасидаги қуролли можаро туфайли Эрон жамоасининг жаҳон биринчилигидаги иштироки сўроқ остида турган эди. Дастлаб эронликларнинг машғулот базаси Американинг Аризона штатида жойлашиши режалаштирилган эди.

Бироқ терма жамоа хавфсизлигига бўлган таҳдидлар сабабли Эрон томони FIFA'га машғулот базасини Мексикага кўчиришга рухсат сўраб мурожаат қилди. Кейинчалик Эрон футбол федерацияси президенти Мехди Тож ушбу илтимос қондирилганини маълум қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг