locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон терма жамоаси машғулот базаси яқинидан чирик ҳолдаги жасад топилди

Ҳозирча марҳумнинг шахси аниқланмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Эрон терма жамоасининг Тихуанадаги машғулот базаси яқинида чирик ҳолдаги жасад топилди. Бу ҳақда Actu Foot нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, жасад қора пакетга ўралган бўлиб, унда зўравонлик аломатлари аниқланган. Ҳозирча марҳумнинг шахси, воқеа қачон содир бўлгани ва бу ҳолатнинг мундиал билан боғлиқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаган. Эрон терма жамоаси эса ЖЧ-2026 доирасида «G» гуруҳида Миср, Бельгия ва Янги Зеландия билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлгача давом этади. Амалдаги чемпион Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг