locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон терма жамоаси Бельгия билан ўйинда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг қарий таркибни майдонга туширди

Сўнгги турда форслар Мисрга қарши майдонга тушади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Эрон терма жамоаси «G» гуруҳи 2-тури доирасида Бельгияга қарши кечаётган учрашувда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта бошланғич таркибни майдонга туширди. Бу ҳақда Opta Sports телеграм канали хабар бермоқда. Ўйин айни дақиқаларда бўлиб ўтмоқда, учрашувда ҳисоб — 0:0.

Майдонга дастлабки дақиқалардан чиққан Эрон футболчиларининг ўртача ёши 32 ёш-у 181 кунни ташкил этмоқда. Эрон таркибидаги энг ёш футболчи — «Ростов» ҳужумчиси Муҳаммад Моҳеби бўлиб, у 27 ёшда.

1-турдан сўнг «G» гуруҳининг барча иштирокчилари ҳисобида биттадан очко мавжуд. 3-турда Бельгия терма жамоаси Янги Зеландия миллий жамоаси билан тўқнаш келади (27-июн), Эрон эса 3-турда Миср билан куч синашади (шунингдек, 27-июн).

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақалари 11-июндан 19-июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг